Жарқўрғонда уч авлод вакиллари бирлашди
Бугун Жарқўрғон туманида вилоятимиз шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ва ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбирлари ўтказилди.
Дастлаб тадбирлар Жарқўрғон тумани Маданият марказида ташкил этилган байрам концерт дастури билан бошланди. Тадбирда сўзга чиққан нуронийлар, жамоатчилик фаоллари тарих учун қисқа вақт бўлган ўттиз бир йил, инсон учун катта вақтни англатишини, бу йиллар давомида машаққатли, шижоатли ва оғир йўллар босиб ўтилганлигини таъкидлашди.
Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида охирги олти йилда ислоҳотлар шиддат билан авж олди. Иқтисодиётни эркинлаштиришда салмоқли натижаларга эришилди, очиқлик сиёсатига дадил қадам ташланди. Ўзбекистон дунёга қайта бағрини очди. Бугун қўшниларимиз, ривожланган давлатлар билан яқин дўстмиз.
Самимий мулоқотларда тинч ва хотиржам ҳаётимиз, фаровон кунларимизга шукроналик тилга олинди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган концерт дастури тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият ва завқу-шавқ улашди.
Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари учун Жарқўрғон туманида жойлашган “Самандар Термизий” зиёратгоҳига ташриф уюштирилди. “Уч авлод учрашуви” ва “Ноябрь – кексалар туризм ойлиги” доирасида нуронийлар учун ташкил этилган ушбу саёҳат ҳам уларда ўзгача таассурот қолдирди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz