Тўра Боболов Термиз шаҳридаги Оилавий болалар уйига ташриф буюрди
Вилоят ҳокими Тўра Боболов ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдусалом Исмоилов Термиз шаҳри “Гулистон” маҳалласида яшовчи Муҳаббат Халикова оиласида ташкил этилган Оилавий болалар уйида бўлишди.
Байрам арафасида вилоят раҳбари ушбу Оилавий болалар уйида оила бағрига олинган болалар билан учрашиб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишди ва болаларга байрам совғаларини топширди.
Мен уч нафар фарзандим билан қийналиб, уйсиз қолган пайтимда давлатимиз томонидан менга ёрдам кўрсатилиб, бепул уй-жой билан таъминландим. Мен ҳам давлатимиз кўрсатган кўмакдан мамнун бўлиб, беш нафар болани ўз оилам бағрига олдим. Уларни Ватанимиз ва жамиятимиз равнақига хисса қўшадиган инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қилмоқдаман. Бугун вилоятимиз ҳокими уйимизга ташриф буюриб, бизнинг ҳолимиздан хабар олди. Болаларимнинг кўнглини кўтариб, уларга совғалар топширди. Бунинг учун биздек оилаларни қўллаб-қувватлаётган давлатимизга, болаларга оталардек меҳр кўрсатган Президентимизга рахмат айтмоқчиман – дейди ўн нафар болани ўз оиласи бағрига олган Муҳаббат Халикова.
Маълумот учун, бугунги кунда Сурхондарё вилоятида жами 7 та Оилавий болалар уйлари мавжуд. Жумладан, Термиз шаҳрида 3 та, Термиз туманида 1 та, Ангор туманида 2 та, Денов туманида 1 та Оилавий болалар уйлари ташкил этилган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz