“Ёш мутахассисларни танлаш” дастури бўйича танлов эълон қилинади
Танловдан кўзланган мақсад - олий таълим муассасалари битирувчи курсларида ўқиётган қобилиятли ёшларни саралаб олиш, стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик кадрлар захирасига киритиш.
Танлов икки босқичда: тест ва суҳбат асосида ташкил этилади.
Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар Сурхондарё вилояти ҳокимлигида стажировка ўтайди, стажировкани намунали якунлаган ёш мутахассислар кадрлар захирасига киритилади.
Талабгорлардан танловда иштирок этиш ҳақида ариза ва давлат олий таълим муассасасининг кундузги шаклининг бакалавриат босқичи битирувчи курсида ўқиётганлиги тўғрисида маълумотнома https://t.me/ishgaqabulbot орқали жорий йил 16 декабрдан 23 декабрга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Батафсил маълумот ушбу дастурда
Қўшимча маълумот учун:
+99876 223 34 52;
+99893 079 47 44
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz