Ангорда Нидерландия компанияси билан ҳамкорликда замонавий иссиқхона қурилмоқда
Ангор тумани “Янги турмуш” маҳалласида “Ангор Сурхон Ғурури” МЧЖ томонидан 55 гектар майдонда иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳозирда иссиқхона учун метал конструкциялар тўлиқ олиб келиниб, 12 гектарига ўрнатилган ва 5 гектарида маҳсулот етиштириш бошланган. 2023-2024 йиллар оралиғида қолган 40 гектар майдонда Нидерландиянинг GA Horticulture муҳандислик корхонаси билан ҳамкорликда замонавий диффузияли ойнали иссиқхона лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор туманида бўлиб, мазкур лойиҳада ишларнинг бориши ва маҳсулот етиштириш жараёнларини кўздан кечирди. Шу ернинг ўзида хорижий корхона билан ҳамкорликда амалга ошириладиган замонавий диффузияли ойнали иссиқхона лойиҳаси тақдимоти билан танишилиб, тегишли тавсиялар берилди.
Лойиҳа доирасида 85,0 млн доллар тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция ва ҳорижий кредит линиялари маблағлари ўзлаштирилиб, 600 та доимий, 400 та мавсумий иш ўринлари яратилади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz