Сариосиёда 2 322 та хонадонли “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилади

Сариосиё туманида 31 гектар майдонда 2022-2026 йилларда жами 78 та 5, 7 ва 9 қаватли, 2 322 хонадонли замонавий энерго тежамкор, барча қулайликларга эга уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари, кўнгилочар масканлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарини ўз ичига олган “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилади.

Ҳозирги кунда унинг биринчи босқичида 19 та 5 ва 9 қаватли, 728 та хонадондан иборат турар-жойлар қурилиши якуний босқичда олиб борилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими мазкур массивда бўлиб, якуний қурилиш-монтаж ишларини кўздан кечирди. “Янги Ўзбекистон” массивининг биринчи босқичини жорий йил 9 май арафасида фойдаланишга топшириш, турар-жойларда барча инфратузилмалар, болалар майдончалари, йўлаклар, яшил ҳудудлар барпо этиш ишларини якунига етказиш бўйича масъуларга вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.