Сурхондарёда ўрик экспорти бошланди
Ўзига хос иқлими ва табиати сабаб юртимизда биринчилардан бўлиб, эрта баҳордан мева-сабзавот маҳсулотлари пишиб етиладиган Сурхон воҳаси, хусусан, Термиз туманида шу кунларда ўрик ҳосилини йиғиштириб олиш мавсуми бошлаб юборилган.
Туманнинг “Халқобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “SPN Humoagro” МЧЖнинг 58 гектарда экилган ўрикнинг Туркия, Италия ва Греция каби давлатлардан келтирилган 18 турдаги эртапишар, ҳосилдор навлари пишиб етилди.
Ўрик кунлик териб олиниб, ҳар куни 10 тоннадан ортиқ маҳсулот Россияга экспорт қилинмоқда ҳамда маҳаллий аҳоли истеъмоли учун ички бозорларга чиқарилмоқда.
“SPN Humoagro” МЧЖ томонидан бу йилги мавсум давомида 300 тоннага яқин ўрик ҳосилини йиғиштириб олиш ва чет давлатларга 300-350 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Шунингдек, МЧЖ томонидан 30 та доимий, 300 та мавсумий иш ўринлари яратилган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz