Денов туманида иқтисодий ривожланиш масалалари муҳокама қилинди
Вилоят ҳокимининг ҳафталик иш режасига мувофиқ, бугун иқтисодиёт, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш соҳасида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилиб, соҳадаги мавжуд муаммолар таҳлил қилинди.
Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида бўлиб ўтган йиғилишда вилоятда иқтисодий ривожланиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, солиқ тушумлари прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, лойиҳаларнинг ишга туширилиши ва янги иш ўринлари яратиш ҳамда муқобил энергия манбаларини кенг жорий этиш борасидаги топшириқлар ижроси муҳокамаси бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимлигининг котибият мудирлари, тегишли корхона ва ташкилотлар ҳамда бошқармалар бошлиқлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари иштирок этди.
Ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ахборотлари ва белгиланган топшириқлар ижроси бўйича ҳисоботлари тингланиб, уларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz