Термиз туманида йилига 4,5 млн квадрат метр гилам ишлаб чиқарадиган корхона фаолият юритмоқда

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманига ташриф буюриб, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти, уларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда келгусида лойиҳаларни кенгайтириш тақдимотлари билан танишди.

Дастлабки манзилда “Termez National Carpets” МЧЖнинг гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти кўздан кечирилди. Корхона 4 гектар майдонда жойлашган бўлиб, шундан бино ва иншоотлар 2 гектар ҳудудни эгаллайди.

Умумий қиймати 236 млрд сўм бўлган ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 250 та янги иш ўринлари яратилган. Корхона томонидан йилига 4,5 млн квадрат метр гилам ишлаб чиқарилади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 55 фоизи ички бозорга, 45 фоизи экспортга йўналтирилади.

Вилоят раҳбари корхона фаолияти билан танишиб, маҳсулот сифатига эътибор қаратиш, лойиҳани кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ўзининг тавсияларини берди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.