Йўллардаги музламаларни бартараф этиш ва “авария” ҳолатларининг олдини олиш бўйича топшириқлар берилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган вилоят навбатчилик Штабида вилоят, шаҳар ва туманлар штаблари томонидан аномал совуқ пайтида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан таъминлаш, йўлларда музламаларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари масъулларнинг ҳудудлар бўйича ахборотини тинглар экан, штаблар фаолиятини янада кучайтирилган тартибда ишлашини таъминлаш, вилоят Ички ишлар, Миллий гвардия, Автомобиль йўллари ва Транспорт бошқармаларига йўлларни музаламалардан тозалаш, қум-туз аралашмаси сепиш, содир бўлиши мумкин бўлган йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш топшириғини берди.

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан таъминлаш, маҳаллаларга кўмир ёқилғисини етказиб бериш, электр энергия, газ ва ичимлик суви таъминотида юзага келган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Таълим муассасаларида анъанавий дарс машғулотлари бошланиши муносабати билан талабалар ва ўқувчиларнинг дарс машғулотларига келиб-кетишини тизимли ташкил этиш ҳамда ўқув хоналарининг иситилишини таъминлаш бўйича ҳудудий ҳокимликларга вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.