“Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасига 10 та махсус техникалар топширилди

Вилоятда тозаликни таъминлаш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш ва чиқиндиларни ўз муддатида олиб чиқиш ҳамда утилизация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги ишларни сифатли ташкил этиш мақсадида санитар-тозалаш корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун Термиз шаҳрида “Тоза ҳудуд” ДУКга 878 млн сўмлик 10 та замонавий чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқишга мўлжалланган махсус техникалар топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, корхона масъулларига топширилаётган махсус техникалардан самарали фойдаланиш, шаҳарни чиқиндилардан ҳоли, тоза ҳудудга айлантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш вазифасини белгилаб берди.

Маълумот ўрнида, умумий қиймати 878 млн сўм бўлган 10 та махсус техниканинг “Тоза ҳудуд” ДУКга топширилиши, корхонада янги 30 дан ортиқ иш ўринларини яратишга, чиқиндиларни тезкор ва сифатли олиб чиқишга хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.