Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида 3 та бакалавриат таълим йўналиши ва 8 та клиник ординатура мутахассисликлари бўйича 2,5 мингга яқин талаба таҳсил олади. Олийгоҳда йилдан-йилга талабалар сони ортиб бормоқда ва бу ўз навбатида қўшимча талабалар турар-жойларини ташкил этишни тақозо қилади.

Ҳозирги кунда филиал талабаларининг турар-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида 400 ўринли янги турар-жой биноси қурилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу талабалар турар-жойининг қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.

Замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида барча қулайликларга эга бўлиши кўзда тутилган мазкур талабалар турар-жойининг қурилиш ишлари билан танишиш давомида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида қурилиши режалаштирилган қўшимча ўқув бинолари лойиҳалари тақдимот қилинди.

Вилоят раҳбари олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш, талабалар турар-жойини келгуси ўқув йилидан бошлаб фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар, шунингдек, тақдимот қилинган лойиҳаларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларини берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.