Сурхондарёлик бўлажак ҳожилар Саудия Арабистонига жўнаб кетди
Бугун «Термиз халқаро аеропорти»да Сурхондарёлик бўлажак ҳожиларни муборак “Ҳаж” сафарига кузатиш тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, муборак сафарга отланган сурхондарёликларга оқ йўл тилади.
Юртимизда йилдан йилга “Ҳаж” зиёратига борувчи фуқароларимиз учун қулайликлар ва шароитлар янада яхшиланиб, Ўзбекистонликлар учун ажратилган квоталар сони ортиб бормоқда. Хусусан, 2022 йилда вилоятимиздан 665 нафар фуқаролар муборак “Ҳаж” сафарига боришган бўлса, бу йил уларнинг сони 764 нафарга етиб, ажратилган ўринлар қарийб 100 тага ортди.
Тадбирда сўз олган бўлажак ҳожилар давлатимиз томонидан яратиб берилаётган бу каби имконият ва шароитлардан миннатдор эканликларини билдиришди. Якунда диний уламолар, нуронийлар, сафарга отланган отахону-онахонлар ҳамда тадбир иштирокчилари юрт тинчлиги ва фаровонлиги, муборак сафарга отганланган зиёратчиларимизнинг сафарлари бехатар бўлишини сўраб дуога қўл очишди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz