Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг жорий ҳафта учун режалаштирилган "Табдиркорлар қабули" бўлиб ўтди.

Қабулда иштирок этган 15 нафар тадбиркорнинг 18 та турли масалалардаги мурожаатлари мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

 Эслатиб ўтамиз, “Тадбиркорлар қабули”да иштирок этиш истагида бўлганлар ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:

 +99876 225 12 37;
 +99891 585 02 42;
 +99890 645 53 80.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.