Бойсунда 10 млн долларлик цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Бойсун тумани “Сайроб” маҳалласи ҳудудидаги 8,7 гектар майдонда “PRB Investment Co” МЧЖ томонидан умумий қиймати 10 млн доллар бўлган, тўлиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 200 минг тонна, экспорт ҳажми 5,3 млн долларни ташкил этувчи лойиҳа 2 босқичда амалга оширилмоқда ва тўлиқ қувватда ишга туширилгач 50 та иш ўрни яратилади.

Вилоят раҳбари мазкур лойиҳада олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъулларнинг лойиҳа юзасидан ахборотларини тинглади. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш, лойиҳани муддатида ишга тушириш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Маълумот учун, Бойсун туманида 2023 йил ҳудудий инвестиция дастури асосида, умумий қиймати 173 млрд 381 млн сўмлик 39 та лойиҳани амалга ошириш, 497 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.