Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг Бойсун туманида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишуви “Home master” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган гипсокартон ишлаб чиқариш лойиҳасида давом этди.
Ҳокимлик янгиликлари / 2023-07-18
Жорий йил якунига қадар тўлиқ ишга тушириши режалаштирилган ишлаб чиқариш лойиҳасининг йиллик қуввати 15 млн метр квадратни ёки 15 млн долларни ташкил этади ва 150 та иш ўринлари яратилади.
Вилоят раҳбари қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, масъулларга 2 ой муддатда лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 23 турдаги гипс қоришмали маҳсулотлар, 14 турдаги профиллар ишлаб чиқариш линияларини ўрнатиш ва ишга тушириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди.
Шунингдек, корхона айланма маблағи учун зарур бўлган сумма банк томонидан ажратиб бериладиган бўлди.
Интерактив хизматлари
Барча хизматлар
>
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?
Фойдали манзиллар
Боғланиш
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
Меню
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.