Қизириқ туманидаги 1-боғча таъмирланади

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ туманига ташрифининг кейинги манзилида 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишди. Таълим ташкилотида болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар, ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди.

Туман мутасаддиларига боғчадаги шароитларни яхшилаш учун жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди ва боғча биносини капитал таъмирлаш таклифини 2024-2025 йилги давлат дастурига киритиш вазифаси юкланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.