Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Қизириқ тумани 12-сонли умумтаълим мактабида ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Унда “Зоом” платформаси орқали шаҳар ва туманлар студияларидан ҳокимлар, алоқадор масъуллар иштирок этишди.

Вилоятда жорий йил биринчи ярим йиллиги давомида ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Айрим масъулларнинг ўз вазифасига нисбатан совуққонлиги, вояга етмаганларни таълимга тўлиқ жалб этилмаслиги оқибатида, ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан жиноятлар содир этилган.

Ҳолатлар танқидий-таҳлил қилиниб, бу борада масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тайёрлаш, зарур шароитлар билан таминлаш бўйича ҳудуд раҳбарларига қатор вазифалар топширилди.

Муҳокамадан кейин вилоят раҳбари 12-сонли мактабдаги шароитлар билан танишиб, ўқув биносини жорий таъмирлаш бўйича туман мутасаддиларига топшириқ берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.