Бандихон туманида пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсуми олдидан семинар ўтказилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бандихон туманида пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсумига тайёргарлик бўйича ташкил этилган семинарда иштирок этди.
Туманда 3 692 гектар майдондаги пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш мақсадида 79 та отряд ташкил этилган, 44 та махсус техника ва 184 та тиркама жалб қилиш режалаштирилган. Семинарда отрядлар, жалб қилинган техникаларнинг шайлик ҳолати, теримчилар учун пахта майдонларида шароит яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Туман ҳокими олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.
Вилоят ҳокими ҳудудлар ва отрядлар раҳбарлари ҳамда масъуллар билан суҳбатлашиб, йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, туман раҳбарларига отрядларга бириктирилган раҳбарларни бошқа вазифа ва йиғилишларга жалб қилмаслик бўйича топшириқлар берди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz