Термиз туманида амалга оширилаётган чорвачилик лойиҳаси билан танишилди

Вилоят ҳокими Термиз туманига ташрифининг кейинги манзилида “Жануб Лабо Автотранс” МЧЖнинг лойиҳа қиймати 6 млрд сўм бўлган чорвачилик комплекси билан танишди.

Туманнинг “Солиобод” маҳалласида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида чорвачилик комплекси, озуқа сақлаш жойлари ва молхоналар қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Бироқ озуқа етиштириш ва чорвани боқиш учун майдон ажратилмаганлиги сабабли лойиҳани давом эттиришда муаммолар мавжуд.

Вилоят раҳбари лойиҳа ташаббускорининг мавжуд муаммоларини тинглаб, масъулларга озуқа етиштириш учун ер майдони ажратиш масаласини ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш бўйича кўрсатмалар берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.