“Шўрчидонмаҳсулотлари” АЖда уруғлик дон тайёрлаш жараёнлари билан танишилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шўрчи туманига ташрифининг кейинги манзилида “Шўрчидонмаҳсулотлари” АЖда бўлиб, корхона фаолияти, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уруғлик дон тайёрлаш жараёнларини кўздан кечирди.

Жорий йилда Туркия технологияси асосида қайта модернизация қилинган корхонада кунига 660 тонна буғдой қайта ишланади, 120 тонна омухта ем ишлаб чиқарилади. Мавжуд 4 та уруғлик цехида жами 9 560 тонна дон сараланади ва дориланиб, экишга тайёрланади. Ҳозирда корхонада 600 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилиб келмоқда.

Шу ернинг ўзида 2024 йил ҳосили учун уруғлик донни тайёрлаш, сақлаш ва белгиланган муддатларда экиш ишларига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан семинар ўтказилди. Ҳозирда 4 та уруғлик дон цехида 4 000 тонна сараланган уруғлик бўлиб, қолган уруғликни тайёрлаш ишлари жорий йил 10 сентябрга қадар якунланади.

Вилоят раҳбари воҳа иқлими ва тупроқ шароитларига мос уруғларни танлаш, дорилаш, саралаш ва уруғлик донни экишга тўлиқ тайёрлаш ишларини белгиланган муддатда якунлаш топшириғини берди. Тадбир якунида уруғлик цехида кўп йиллардан буён намунали фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ ходимларга совғалар топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.