Бандихон ва Олтинсой туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Хабар берилганидек, вилоят Ишчи гуруҳлари томонидан Термиз шаҳри ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган дастурлар ижроси, секторлар фаолияти, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, натижаси таҳлил қилиб борилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ишчи гуруҳлар томонидан Бандихон ва Олтинсой туманларида ўтказилган навбатдаги ўрганиш натижаларини видеоконфренцалоқа шаклида бошқарма ва ташкилотлар ҳамда икки ҳудуд масъуллари иштирокида муҳокама қилди.

Ушбу туманларда дастурлар ижросида қатор камчиликларга йўл қўйилган. Мол-мулк ва ер солиқлари июль ойи учун белгиланган режа Бандихон туманида 25 фоизга, Олтинсой туманида 26 фоизга ундирилган. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати Бандихон туманида 9 фоизни, Олтинсой туманида 23 фоизни ташкил этади. Натижада икки ҳудудда инвестиция дастури асосида яратилиши белгиланган 821 та иш ўрни ташкил этилмаган.

Вилоят раҳбари шу ва бошқа йўналишларда йўл қўйилган камчиликларни санаб ўтди ва туманлар мутасаддиларини қатъий огоҳлантирди. Масъулларга мавжуд ҳолатни ўнглаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.