Денов тумани 5-сонли мактабнинг янги ўқув йилига шайлиги ўрганилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманидаги 5-сонли мактабга ташриф буюриб, янги ўқув йилига тайёргарлик ишларининг бориши билан танишди, амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.

Мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилган, бўш ер майдонларига гуллар экилган ва парвариши йўлга қўйилган. Шунингдек, синф хоналар, ўқувчиларга касб ўргатиш учун амалиёт хоналари шай ҳолатга келтирилган.

Вилоят раҳбари мактаб маъмурияти ва масъуллари томонидан амалга оширилган ишларни эътироф этди ва мактаб биносининг фасад қисмини бўяш бўйича туман масъулларига топшириқ берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.