Онлайн қабулда 210 нафар тадбиркорнинг муаммолари тингланди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг жорий ҳафта учун белгиланган “Тадбиркорлар қабули” онлайн форматда ўтказилди.
Видеоконфренцалоқа тарзида ўтказилган қабулда ҳудудий студиялардан иштирок этган 210 нафар тадбиркорнинг олинган кредит муддатини узайтириш, субсидия ажратиш, кўрсатилган хизмат учун маблағни ундириш, коммуникациялар билан таъминлаш ва солиқ масалалари билан боғлиқ 251 та мурожаати тингланди.
Кўтарилган масалаларнинг 51 таси қабул давомида ижобий ҳал этилди. 200 та мурожаат қўшимча ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш чораларини кўриш вазифаси билан масъулларга йўналтирилди.
Эслатиб ўтамиз, “Тадбиркорлар қабули”да иштирок этиш учун вилоят ҳокимлигида ташкил этилган “Call-центр”нинг қуйидаги телефон рақамларига ва https://t.me/Tadbirkorlar_MurojaatiBot телеграм ботига ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача мурожаат қилиш мумкин:
(76) 223-18-32
(76) 223-18-33
(76) 223-18-34
(76) 223-18-35
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz