Жарқўрғон туманида балиқчиликни ривожлантириш лойиҳалари ижроси муҳокама қилинди

Жарқўрғон туманида балиқчиликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида умумий қиймати 19,3 млрд сўм бўлган жами 9 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Натижада жорий йилнинг ўзида 360 гектар табиий ва сунъий сув ҳавзалари ташкил этиш, қўшимча 1,1 минг тонна балиқ етиштириш, 60 та янги иш ўринлари яратиш мақсад қилинган.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон тумани “Жайрахона” ҳудудидаги кўп тармоқли “Акмал” фермер хўжалигининг 4 гектар майдонда ташкил этилаётган балиқчилик лойиҳаси билан танишди. Шу ернинг ўзида туманда балиқчилик лойиҳаларининг амалга оширилиши аҳволи, улардаги мавжуд муаммолар масъуллар ва тадбиркорлар иширокида муҳокама қилинди.

Ҳар бир лойиҳани амалга оширилиши билан боғлиқ муаммоларни пухта ўрганиб чиқиш, ҳал этиш, лойиҳаларнинг белгиланган муддатда, тўлиқ қувватда ишга туширилишини доимий мониторинг қилиб бориш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.