Сурхондарё вилоятида мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати

Вилоятда жами 965 та таълим муассасаси, хусусан, 935 та умумтаълим мактаби, 7 та ихтисослаштирилган мактаб-интернати, 4 та махсус мактаб, 2 та санатория типидаги мактаб, 1 та малака ошириш маркази ва 16 та “Баркамол авлод” болалар мактаби, шунингдек, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида 16 та ихтисослаштирилган мактаб ҳамда 1 та Президент мактаби фаолият юритиб келмоқда.

Ҳозирда 935 та умумтаълим мактабларининг 839 таси янги ўқув йилига шай ҳолатга келтирилган. 96 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари якуний босқичда олиб борилмоқда.

Жумладан:

✅ 61 та оғир тоифадаги мактабда мукаммал таъмирлаш;

✅ Инвестиция дастурига асосан 2 та янги мактаб қуриш, 33 та мактабни реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда.

✅ 429 та мактабда вилоят маҳаллий бюджетидан ажратилган 11 млрд 195 млн сўм ҳисобига жорий таъмирлаш ишлари якунланди.

Жорий ўқув йилида вилоятимиздаги мактабларга 62 минг 956 нафар ўғил-қизлар 1-синфга қабул қилинади. Уларга 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат 62 минг 956 дона "Президент совғалари" ўз манзилларига тўлиқ етказиб берилган.

Маълумот учун, ўтган ўқув йилида вилоятдаги мактабларнинг 1-синфига 60 минг 938 нафар ўқувчилар қабул қилинган ва 32 минг 865 нафар йигит-қизлар 11-синфни тугатган.

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.