Сурхондарё вилоятида «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастури ижроси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги Фармони билан республикамизда камбағалликка қарши курашиш жараёнини янги босқичга олиб чиқиш, бу ишларга тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорлик асосида жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури йўлга қўйилди.

Бу борада Сурхондарё вилоятида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, шу кунга қадар дастурда иштирок этиш учун 588 та тадбиркорлик субъектлари томонидан аризалар топширилган. Дастурда иштирок этиш истагини билдирган 588 та тадбиркорлик субъектларининг:

- 546 таси 51 тадан 100 тагача (жами 21 204 та);

- 22 таси 101 тадан 200 тагача (жами 2 717 та);

- 20 таси 200 дан ортиқ (жами 5 777 та) иш ўринлари яратишини маълум қилган.

Ҳудудлардаги комиссиялар томонидан ўрганиш натижаларида ариза топширган тадбиркорларнинг 340 таси билан шартномалар имзоланган. Шундан 328 тасига тегишли сертификатлар топширилган бўлиб, улар томонидан 18 минг 422 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Ҳудудларда тузилган комиссиялар томонидан келиб тушган аризалар тўлиқ жойига чиққан ҳолда ўрганиш, иш ўринлари яратиш имкониятларини таҳлил қилиш, тегишли ҳулосалар бериш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга ҳар бир маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилиб, уларни тегишли касблар бўйича ўқитиш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш каби курслар бошлаб юборилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.