Жарқўрғонда “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши билан танишилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафталик иш режасига мувофиқ бугун қурилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар, амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишмоқда. Жумладан, Жарқўрғон туманига ташрифнинг кейинги манзилида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши ишлари, ҳудудда барпо этилган ижтимоий соҳа объектлари билан танишилди.
Туманнинг “Қораёнтоқ” маҳалласида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивда жорий йилда 426 та хонадонли 20 та кўп қаватли турар жойлар фойдаланишга топширилади. Шунингдек, массивда 330 ўринли 12х24 спорт зали бўлган мактаб, 180 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 50 қатнов қувватига эга оилавий поликлиника биноси қурилиши тугалланмоқда.
Вилоят раҳбари турар жойлар қурилишини кўздан кечириб, ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари билан танишди. Мактаб, боғча ва оилавий поликлиника қурилишидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди ҳамда хонадонлар ва объектларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz