Семинар: Янги Конституциянинг ижросини сўзсиз таъминлашда давлат хизматчиларининг вазифалари
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ташкилот, идора ва бошқармалар мутасаддилари, ҳудудий студиялардан бошқарув органларининг ҳудудий бўлинмалари масъуллари иштирокида Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ўқув семинари ўтказилди.
Унда спикерлар томонидан Конституция ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан вазирлик ва идораларда амалга ошириладиган биринчи навбатдаги устувор вазифалари, бош қомусимизда асосий принциплар, инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ҳамда жамият ва шахс масалалари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши ҳамда сайлов тизимидаги фундаментал вазифалар юзасидан маърузалар қилинди.
Давлат хизматчиларига жамиятда Конституциянинг сўзсиз ижроси, унга риоя этилишини таъминлаш бўйича вазифа, бурч ва мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Иштирокчиларнинг саволларига спикерлар ва масъуллар томонидан жавоб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz