Вилоятда қурилиш соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлигида воҳа фаоллари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида вилоятда қурилиш соҳасини ривожлантириш ва янги имкониятларни ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов шу вақтга қадар вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Алишер Хидиров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилгани ҳамда мазкур лавозимга Амиров Алишер Хуррамович тайинланганини маълум қилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари томонидан соҳада ўз ечимини кутаётган муаммо ва камчиликлар санаб ўтилиб, истиқболдаги вазифалар, янги имкониятларни ишга солиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди. А.Амировнинг келгусидаги режалари тингланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.