Янги таҳрирдаги Конституциямиз – умумхалқ муҳокамасидан ўтган, халқимиз хоҳиш-истаклари намоён бўлган тарихий ҳужжатдир!
Термиз шаҳридаги муҳташам “Санъат саройи”да Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз бир йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, барча воҳадошларимизни байрам муносабати билан самимий муборакбод этди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бошқа соҳалар вакиллари, фаол ёшлар иштирок этган тадбирда Янги таҳрирдаги Конституциямиз Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берганлиги қайд этилди.
Тантанали тадбирда таниқли санъаткорлар ижросида Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва рақслар ижро этилди.
Байрам тадбирлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида кўтаринки руҳда давом этмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz