Термиз туманида 1 176 ўринли мактаб ва 50 қатновга мўлжалланган оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди

Бугундан бошлаб Термиз тумани “Орол” маҳалласидаги мингга яқин бола замонавий мактабда таҳсил олиш имкониятига эга бўлишди. Ҳудуддаги 3-сонли мактаб вилоятдаги 61 та оғир тоифадаги мактаблар рўйхатига киритилиб, 3,9 млрд сўмлик лойиҳа асосида тўлиқ реконструксия қилинди.

Қурилиш талаблари асосида тўлиқ таъмирланган ва замонавий жиҳозлар билан таъминланган мактаб бугун фойдаланишга топширилди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, маҳалла нуронийлари, ўқитувчи-мураббийлар ва ўқувчилар ҳамда туман мутасаддилари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган маҳалла нуронийлари, ўқитувчилар ҳамда фаоллар ҳукуматимизнинг таълимга, хусусан, мактаблар шароитларини яхшилашга қаратаётган эътиборидан мамнун бўлиб, ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Шунингдек, бугуннинг ўзида Термиз туманидаги янги аҳоли яшаш пунктларидан бири бўлган “Янгиер” маҳалласида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 2,2 млрд сўмга бунёд этилган, замонавий шарт-шароитларга эга Янгиер оилавий шифокорлик пункти ҳам фойдаланишга топширилди. Эндиликда ушбу ҳудуд аҳолиси ҳам ўз уйи яқинида малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.