Амалга ошириладиган ишлар тақдимоти ўтказилди

Куни-кеча вилоятимиз ҳокими Улуғбек Қосимов ҳузурида 2024 йилда қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тақдимот ўтказилди.

Вилоят ҳокимининг соҳа масъул ўринбосари ҳамда мажмуа таркибидаги ташкилот, идора ва корхоналар раҳбарлари томонидан қилинган тақдимот давомида жорий йилда белгилаб олинган режалар, янги лойиҳалар ва қўшимча имкониятларни ишга солган ҳолда тармоқларни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Вилоят раҳбари соҳада ўз ечимини кутаётган муаммо ва камчиликларни санаб ўтиб, истиқболдаги вазифалар, янги имкониятларни ишга солиш бўйича чора-тадбирларни белгилаб берди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.