Электр усталари ярим метрлик қорда ҳам ўз вазифаларини бажаришмоқда
Хабар бериб бораётганимиздек, вилоят куз-қиш Штаби томонидан аҳолига коммунал хизматлар, хусусан, электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминоти барқарорлигини таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, белгиланган маҳаллаларда электр таъминотида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида тармоқлар таъмирланмоқда.
Куни-кеча Сариосиё туманининг тоғли ҳудудида жойлашган "Чош" қишлоғида ёққан ярим метрлик қор қопламида ҳам электр таъминоти корхонаси муҳандисларидан иборат махсус бригада 110/10 кВ "Дебодом" подстантсиясидан чиқувчи 1-фидерда юзага келган авария ҳолатларини бартараф этишди.
Ҳозирда белгиланган ҳудудларда аҳолини олдиндан хабардор қилган ҳолда тармоқларни таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Мурожаат учун Сурхондарё вилояти ҳокимлиги марказий штабининг қисқа рақами:
1055 (24 соат)
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz