Сурхондарёлик ёш инноваторлар кўзи ожизлар учун "ақлли ҳасса" яратишди

Сурхондарёлик ака-ука Машҳурбек ва Абдумалик Қаршиевлар ҳамда уларнинг синглиси Муҳаррам оддий ҳассани инновацион "ақлли ҳасса"га айлантирадиган ноёб қурилма яратдилар. Бу ҳақида ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар берди.

"Ақлли ҳасса" технологияси кўриш бўйича ногиронлиги бўлган одамларнинг мустақил ҳаракат қилиш имкониятини оширишга, уларнинг жамиятда фаол бўлишларига қаратилган. У овозли ёрдамчи, акселерометр ва компас ҳамда доимий янгиланиб турадиган функсияларни ўз ичига олади.

ЮНИCЕФ томонидан UPShIFT дастури амалга оширилаётган бўлиб, дастур Ўзбекистон ёшлари учун тадбиркорликда янги ечимларини таклиф қилиш орқали жамиятдаги муаммоларни аниқлаб, уларнинг ечимини топиш учун ажойиб имкониятдир. Термизлик иқтидорли ёшлар ҳам ушбу дастур доирасида ўз жамоаларини тузиб, янги инновациялар устида ишлашмоқда.

Дастур Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Европа Иттифоқи ва "Истиқбол авлод" Республика ижтимоий-ахборот маркази томонидан қўллаб-қувватланади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.