Фестивал меҳмонларини юқори савияда кутиб олишга тайёргарлик жараёнлари билан танишилди

Жорий йил 1-7-май кунлари Бойсун туманида ўтказиладиган “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалига тайёргарлик жараёнлари якуний босқичда қизғин олиб борилмоқда. Йигирмадан ортиқ давлатларнинг машҳур фолклор жамоалари ва ўндан ортиқ хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кўплаб туристлар келиши кутилаётган фестивалга ташриф буюрувчиларни кутиб олишга ҳам юқори савияда ҳозирлик кўрилмоқда.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз халқаро аэропортида айни тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирди ҳамда фестивалга тайёгарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича тузилган комиссиялар раҳбарларининг ахборотларини тинглади.

Етти кун давом этадиган фестивал доирасидаги тадбирлардан ташқари хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ҳамда меҳмонларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларига пресс-турлар, турли кўнгилочар тадбирлар, Бойсуннинг ҳушманзара табиат масканларида дам олиш учун шароитлар яратиш борасидаги ишларни ҳам якунлаш вазифалари белгиланди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.