Диққат эълон: Малакали шифокорлар устама тўланадиган ҳудудларга ишга таклиф қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 сентябрдаги “Бирламчи тиббий санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 510-сонли қарори билан Сурхондарё вилоятида 48 та маҳалла рўйхати тасдиқланган.

Қарор билан олис чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликилиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама тўлаш ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш учун уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан ошмаган миқдорида маҳаллий буджетдан маблағ ажратиш белгиланган.

Бугунги кунда Шеробод туманидаги “Қорабоғ”, Бойсун туманидаги “Қўрғонча” ва “Мачай”, Музробод туманидаги “Файзобод” ва Узун туманидаги “Талтуғай” оилавий шифокорлик пунктларидаги мавжуд вакант иш ўринлари учун малкали шифокорларни ишга таклиф этамиз.

Қўшимча маълумотлар учун Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси кадрлар бўлимига мурожаат қилиш сўралади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.