“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Ангорда. Лойиҳада Тўра Боболов иштирок этди ва ўз ҳиссасини қўшди. Сурхондарё вилоятида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўзда тутувчи «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ишлар қизғин давом этмоқда. Ангор туманида ушбу масалада бўлиб ўтган тадбирда сектор раҳбарлари, туманлар ҳокимлари, масъул раҳбарлар, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Тўра Боболов барчани уюшқоқликка ва фаол бўлишга чақирди.

Сурхондарё вилоятида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўзда тутувчи «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ишлар қизғин давом этмоқда. Ангор туманида ушбу масалада бўлиб ўтган тадбирда сектор раҳбарлари, туманлар ҳокимлари, масъул раҳбарлар, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Тўра Боболов барчани уюшқоқликка ва фаол бўлишга чақирди.

 

Тадбир доирасида, Ангор туманига 10607 туп манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Жумладан, 2061 туп қарағай, 1100 туп можжевельник, 1666 туп каталпа, 1530 туп ўрик, 1050 туп жийда, 1300 туп тут, 200 туп шафтоли, 500 туп қайрағоч, 900 туп бодом,  300 туп багряник ва  500 туп ясень дарахт кўчатлари. Мавсум давомида туманда 1 миллион тупдан ортиқ дарахт кўчатлари ва буталар экилиши режа қилинган бўлса, айни вақтга қадар 15 мингга яқини экиб бўлинди.

 

Бундай тадбирлар вилоятнинг Термиз шаҳри ва барча туманларида бўлиб ўтмоқда. «Яшил макон» лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятида 16 миллион туп дарахт экиш режалаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 ноябр куни Тўра Боболов Бойсун туманининг Паданг қишлоғи кенгликларида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган кўчат экиш тадбирини бошлаб берган эди.

 

 (https://t.me/axborot_xizmati/9611)Маълумот учун, жорий йилнинг 2 ноябр куни, президент Шавкат Мирзиёев ушбу умуммилий лойиҳа доирасида ҳудудлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга етказиш мақсадида дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунликни эълон қилган эди.

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.