"Аёллар дафтари"нинг 3-босқичи давомида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди
Бугун, 15 март куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш ҳамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгаши раисларининг ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.
Йиғилишда "Аёллар дафтари" 3-босқичида амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда кооперация усулида тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижалари муҳокама қилинди. Мазкур йўналишда жойларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz