Сурхондарё вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан, Соатов Арзикул Чоршанбиевич Сурхондарё вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Соатов 1941 йилда Шеробод туманида туғилган. 1964 йилда Тошкент педагогика институтини, 1980 йилда Тошкент Олий партия мактабини, 1982 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ўқитувчи, олим-агроном.

Меҳнат фаолияти давомида вилоят ёшлар ташкилоти, вилоят ИИБ, вилоят ижтимоий кўниктириш маркази, "Нуроний" жамғармаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши вилоят бошқармасида масъул лавозимларда ишлаган.

А.Соатов 2020 йилдан то шу кунгача Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.