Сурхондарёда “Оналар яшил макон учун!” акциясига старт берилди
Узун туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Оналар яшил макон учун!” акциясига старт берилди.
Тадбирда Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Маҳкамова, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси масъул ходимлари, Сурхондарё вилояти ва Узун тумани ҳокимлиги вакиллари ҳамда тумандаги фаол хотин-қизлар иштирок этдилар.
Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур акция доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгилаб берилган эди.
Ушбу хайрли ишлар негизида Узун туманида старт берилган акция доирасида тадбир иштирокчилари Боботоғ ўрмон хўжалиги томонидан етказиб берилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларини "Оналар боғи"га экишди.
Шунингдек, кўчатларни парвариш қилиш фаолияти билан шуғулланиб, даромад топишлари учун кам таъминланган аёлларнинг хонадонига мевали дарахтлар, павлония, лаванда, заъфарон экиш ишлари хам амалга оширилди.
Шу куннинг ўзида масъуллар Янги рўзғор маҳалласида истиқомат қилаётган кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож Оқилахон Аҳмедованинг хонадонида бўлиб, мавжуд томорқа ер майдонига лаванда кўчатларини, Янгирўзғор маҳалласида яшовчи фуқаролар Сумбула Тўхтаева ҳамда Мунисахон Исмоиловаларнинг хонадонларидаги бўш турган томорқа ер майдонларига шифобахш заъфарон ва мевали дарахт кўчатларини экишди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz