Сурхондарёда 60 та аҳоли пунткларининг бош режалари очиқ маълумотлари базасига жойлаштирилди

Президентимизнинг 2020 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» асосида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими доирасида Ўзбекистон Республикаси “ДШК ГАТ” геопортали (ҳттпс://дшк.уз/маин) ишга туширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПҚ-3502-сон қарори асосида республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги 639-сон қарори асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бош режа лойиҳалари, қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларининг ишлаб чиқилиши белгиланган ҳамда ишлаб чиқилган лойиҳалар белгиланган тартибда геопорталга жойлаштирилган.

Бугунги кунда мазкур геопорталда Сурхондарё вилояти бўйича 60 та аҳоли пунктлари, шундан 5 та шаҳарлар (Термиз, Шеробод, Қумқўрғон, Шарғун, Шўрчи), 6 та шаҳарчалар (Ангор, Сариқ, Қорлиқ, Дўстлик, Сариосиё, Узун) бош режалари, 38 та (собиқ қишлоқ фуқаролар йиғинлари) ҳудудларнинг архитектуравий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари жойлаштирилган.

Бу билан чекланмаган доирадаги шахслар учун мазкур геопорталнинг очиқ маълумотлари базасида аҳоли пунткларининг бош режаларидан оммавий ҳужжат сифатида фойдаланишларига имконият яратиб берилган

Бундан ташқари мазкур геопортал вилоят ҳокимлиги расмий сайтига (ҳттпс.//сурхондарё.уз) интеграция қилинганлигини маълум қиламиз.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.