Тўра Боболов мактаб битирувчилари билан учрашди

25 май. Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” жаранглади. Улкан орзу-мақсадлар билан таълим-тарбия қучоғида жам бўлган ўқувчилар бугун ҳаётнинг катта остонасига қадам қўйишмоқда.

Бугун вилоятимизнинг 929 та умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари янграмоқда. Жорий йилда мазкур илм даргоҳларининг 11-синфини 32 минг 215 нафар ўқувчи тамомлаяпти.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Термиз шаҳридаги 1-мактабдаги тадбирда иштирок этиб,  Президентимизнинг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди,  2021-2022 ўқув йилини муваффақиятли якунлаётганликлари билан табриклади. Битирувчиларни давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланишга чақирди. Уларга оқ йўл тилади.

Маълумот ўрнида, бу йил масканни 190 нафар ўғил-қиз тамомлади.

Битирувчи ёшларни катта ҳаётга кузатиш тадбирлари барча шаҳар ва туманларда мутасадди раҳбарлар иштирокида катта тантана билан нишонланмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.