Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
Тадбирлар / 2024-01-16

Сурхондарё вилоятида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, 2023 йил давомида содир этилган жиноятлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда омиллари таҳлили муҳокама қилинди.

Ўтган йил давомида 357 та ҳолатда 507 нафар шахслар томонидан коррупциявий жиноятлар содир этилган. Ушбу даврда вилоят бўйича мансабдорлик билан боғлиқ тергов қилинган жиноят ишлари бўйича давлат, жамоат ва фуқароларга етказилган жами 170 млрд сўмлик зарар аниқланиб, шундан жами 155 млрд сўми тергов жараёнида ундирилган.

Йиғилишда коррупцияга оид жиноятчиликнинг ҳолати, унинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар, ҳудудий Кенгашнинг 2023 йилдаги фаолияти самарадорлиги етарли даражада ташкил этилмаганлиги танқид қилинди.

Коррупцивий жиноятлар соҳалар ва тармоқлар кесимида таҳлил қилиниб, мутасаддиларнинг жиноятларнинг олдини олиш, унга қарши кураш борасида етарли ишларни амалга оширмаганлиги, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Якунда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ва ҳудудий Кенгаш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича келгусидаги вазифалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.