Олтинсойда ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантириш, иш ўринлари яратиш лойиҳалари билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ижтимоий соҳа, хусусан, тиббиёт, таълим ва ёшлар бандлигини таъминлаш, муассасалар фаолиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Олтинсой туманига ташриф буюрди. Дастлаб, туман тиббиёт бирлашмасида қурилиш-таъмирлаш ҳамда кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига айлантириш ишлари билан танишилди.

Шу ернинг ўзида “Зоом” платформаси орқали “Бўстон” оилавий поликлиникасининг янгиланган биноси фойдаланишга топширилди ҳамда вилоят бўйича 25 та тиббиёт маскани ва 26 та мактаб биноларини таъмирлаш ишларига старт берилди. Мутасаддиларга лойиҳаларни сифатли амалга ошириш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш вазифалари юкланди.

Шундан сўнг, Олтинсой тумани политехникуми фаолияти билан танишилди ва шу ернинг ўзида ҳудудлардаги 10 та политехникумда “дуал” таълим тизимини йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини йўлга қўйиш орқали бюджетдан ташқари маблағ топиш юзасидан тақдимотлар кўриб чиқилди. Шунингдек, ўз биносига эга бўлмаган 53 та маҳаллага бино қуриш лойиҳа таклифлари тақдимот қилинди. Мутасаддиларга лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва тендер орқали салоҳиятли қурувчиларни аниқлаб, ишларни бошлаш вазифаси топширилди.

Кейинги манзилда “Қорлиқ” маҳалласида жойлашган 64-сонли мактабда ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатиш ишлари билан танишилди. Таълим муассасасида вилоятдаги 30 та энг паст кўрсаткичли мактаблар директорлари билан учрашув ўтказилди. Унда таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар мажмуаси ташкилотларининг жорий йил 1-чорагидаги вазифалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари ушбу маҳаллада янгидан таъмирланган 56-сонли оилавий поликлиникаси филиалининг очилиш маросимида иштирок этиб, фаоллар ва нуронийлар билан суҳбатлашди. Нуронийлар маҳаллада амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар, мактаб ва тиббиёт маскани ҳамда йўллар таъмирлангани, аҳолига қулайликлар яратилгани учун давлатдан миннатдор эканликларини билдиришди. Вилоят раҳбари мутасаддиларга асфалтланмай қолган 5 км йўлни таъмирлаш топшириғини берди.

Туманга ташриф якунида “Олтинсой инноватор” МЧЖ томонидан саноатлашган боғ ва узумзор ташкил этиш лойиҳаси билан танишилди. Умумий қиймати 33,8 млрд сўм, майдони 325 гектар бўлган лойиҳани жорий йилда ишга тушириш ва 325 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Мазкур лойиҳа Президентимизнинг саноатлашган “ин-витро” боғлари яратиш тажрибасини оммалаштириш юзасидан берган топшириқларига асосан амалга оширилаётган бўлиб, ишга тушгач лотларга ажратилади ҳамда ишсиз фуқароларга имтиёзли кредит асосида берилади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.