Ичимлик суви ўчирилаётган ҳудудларга махсус техникалар ёрдамида сув етказиб берилади
“Хўжаипок” ТИСИЧ ва Тарқатиш бўлимини электр энергияси билан таъминловчи 35/6 кВ нимстанцияда режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги 7 та туманнинг ушбу магистрал қувур орқали ичимлик суви билан таъминланадиган ҳудудларида бугун, 24-июл куни соат 09:30 дан 17:00 гача сув таъминоти вақтинча ўчирилади:
Жарқўрғон ва Шўрчи туманларида қурилиш соҳасидаги ишлар ўрганилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда турар-жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари қурилиши ҳамда ушбу йўналишдаги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш мақсадида Жарқўрғон ва Шўрчи туманларига ташриф буюрди.
Деновда “Сайхунобод” ва “Уйчи тумани” тажрибаларини жорий этиш ишлари ўрганилди
Россия Федерациясининг Челябинск ва Новосибирск вилоятларига ташрифини якунлаб, Термизга қайтиб келган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун лойиҳаларнинг бориши, берилган топшириқлар ижроси, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишиш ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш тадбирларида иштирок этиш учун Денов туманига ташриф буюрди.
Сурхондарё вилояти ҳокими “Сибирское стекло” компаниясида ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди
Айни вақтда Россия Федерациясига ташрифини Новосибирск вилоятида давом эттираётган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников ҳамроҳлигида «Сибирское стекло» (Сибир шишаси) компанияси фаолияти ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.
Сурхондарё ва Новосибирск вилоятлари ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Сурхондарё вилояти делегациясининг Новосибирск вилоятига ташрифи доирасида амалий тадбирлар бошланди. Бугун вилоятимиз ҳокими Улуғбек Қосимов ва Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травниковнинг кенгайтирилган таркибдаги учрашуви бўлиб ўтди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz