Маданият, маданий мерос объектлари ҳамда хотин-қизлар бандлиги ва муаммолари ўрганилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри ва Термиз туманида қатор объектлар билан танишди ҳамда ажрим ёқасидаги оилалар, шунингдек, пробация ҳисобида турган хотин-қизлар муаммоларини ўрганди.
Бойсунда ишлаб чиқариш ва саноат зонаси лойиҳалари билан танишилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ҳудудларга ташрифи Бойсун туманида давом этди. Вилоят раҳбари косметика ва дори маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қурилиш материалларига ихтисослаштирилган саноат зонаси ташкил этиш лойиҳалари билан танишди.
Музработдаги 10 та маҳаллада инфратузилмани яхшилаш тадбирларига старт берилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманида бўлиб, оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган, ёшлар кўчалари ташкил этиладиган 10 та маҳаллада инфратузилмани яхшилаш ишларига старт бериш тадбирида иштирок этди ҳамда балиқчиликни ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Президент топшириғи амалда: Битирувчи талабалар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йил 28 июнь куни ўтказилган ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида вилоят, туман ҳокимларига ёз мавсумида мактаб, техникум, олийгоҳ, истироҳат боғларида меҳнат ярмаркаларини ўтказиш орқали вакант ўринларга камида 150 минг ёшларни ишга жойлаштириш вазифаси топширилган эди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz