Аграр секторни замонавий техникалар билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманига ташриф буюриб, “Инденим кластер” МЧЖнинг пахта тозалаш заводида аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди.
Сурхондарёнинг еттита туманида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази очилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор туманига ташрифи давомида “ЗООМ” платформаси орқали вилоятимизнинг еттита туманида, Олтинсой, Бандихон, Бойсун, Жарқўрҳон, Қумқўрғон, Музработ ва Термиз туманларидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг очилиш маросимида иштирок этди.
Улуғбек Қосимов: “Олимпиада чемпионини тайёрлаган мураббийларга хонадон, жаҳон чемпионини тайёрлаган мураббийларга автомобиль топширилади”
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ўзининг ҳафталик иш режасига мувофиқ ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар, маҳаллаларда белгилаб берилган топшириқлар ижроси билан танишиш мақсадида Ангор туманига ташриф буюрди.
Малакали шифокорлар имтиёзли шартлар билан олий ҳудудлага ишга таклиф қилиинади
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 19-сентябрдаги “Бирламчи тиббий санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 510-сонли қарорига асосан ушбу рўйхатга Сурхондарё вилоятида 48 та маҳалла киритилган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz