Сурхондарё вилояти ҳокими Покистон ва Хитой делегацияларини қабул қилди

Бугун вилоят ҳокимлигида Покистон ва Хитой давлатидан ташриф буюрган делегациялар билан учрашув ўтказилди. Вилоят раҳбари дастлаб, Мохсун Малик Аслан бошчилигидаги покистонлик инвесторларни қабул қилди.

Учрашувда Сурхондарёда хорижий инвесторлар учун яратилаётган имконият ва имтиёзлар, воҳамизнинг бой салоҳияти ҳақида сўз юритилди. Логистика, қурилиш, транспорт, қуёш панеллари ўрнатиш каби лойиҳаларни амалга ошириш масалаларида музокаралар ўтказилди.

Айни кунларда муҳокама қилинаётган Трансафғон темир йўли лойиҳаси доирасида Сурхондарёда логистика марказлари ташкил этиш ҳар икки мамлакат тадбиркорлари учун ҳам муҳим эканлиги, ушбу йўналишда хорижлик сармоядорларга барча зарур кўмаклар кўрсатилиши таъкидланди.

Учрашувдан сўнг, Покистон делегацияси “Термиз халқаро савдо маркази”да амалга оширилаётган лойиҳалар, хорижлик инвесторлар ва тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар билан танишишди.

Вилоят раҳбари кейинги учрашувни Ўзбекистон - Хитой бизнесменлар ассоциацияси раҳбари Бахтиёр Муҳаммадиев ҳамроҳлигида Хитойнинг тоғ-кон саноати билан шуғулланувчи "Kezhou Congling Industrial Co., Ltd" компанияси раҳбарияти билан ўтказди.

Унда воҳамизда тоғ-кон саноати соҳасида Хитой компанияси билан ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Келгусида ўзаро ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.