Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда

Хабар берилганидек, юртимизда 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда. Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳашар тадбирларида иштирок этиш, амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қизириқ, Бандихон ва Шеробод туманларида бўлди.

Ҳашар доирасида Президентимиз ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудларни оқова суви билан таъминловчи “Шеробод машина магистрал” канали бўйида беш қаторли қилиб, тут, тол ва терак кўчатлари экиш тадбирларига старт берилди.

Тадбирларга туманлардан 15 мингдан ортиқ ҳашарчи иштирок этмоқда, 500 та техника, жумладан, 40 га яқин экскаватор жалб қилинди. Ҳудудлардаги йўлларни текислаш, коллекторларни тозалаш ҳамда дарахт, бута ва гул кўчатлари экиш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, канал бўйлаб бўш майдонларда 20 мингдан ортиқ тут, терак, жийда ва анор кўчатлари, 100 мингтага яқин тол ва терак қаламчалари экилмоқда.

Вилоят раҳбари ҳашарда фаол иштирок этаётган ташкилот, корхона ва ободонлаштириш соҳаси ходимларига ҳамда аҳоли вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Бу ишларни барчаси ўзимиз яшаб келаётган воҳа ободлиги, табиат мусаффолиги, ризқ-рўзимиз етиштириладиган ерларимизнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун амалга оширилаётганлиги қайд этилди.

Сурхондарёнинг барча ҳудудларида умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.