Шўрчи туманида қишлоқ хўжалиги техникалари ва электроскутерлар ишлаб чиқариш корхоналари билан танишилди
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Шўрчи туманига ташриф буюрди.
Бойсунда катта ўзгаришлар амалга оширилади, “Газа”да янги мактаб қурилади
Хабар берилганидек, ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган “Бойсун баҳори” халқаро фестивали бу йил Бойсун тумани “Бибиширин” маҳалласида янгидан бунёд этилаётган туризм комплексида ўтказилади. Фестивал доирасида ҳудуд аҳолисининг турмуш шароитлари ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Воҳалик гулчи тадбиркор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
Куни кеча ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз гулчилик фаолияти билан шуғулланувчи сурхондарёлик тадбиркор Бобоёр Холбоев билан суҳбатлашиб, уни “Дўстлик” медали билан тақдирлаш тўғрисида Фармонга имзо қўйганликларини айтган эдилар.
Термиз шаҳрида яна бир масофавий “IT” хизматлари кўрсатувчи марказ иш бошлади
Бугун Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда “IT Park” билан ҳамкорликда ташкил қилинган навбатдаги дастурий хизматларни экспорт қилувчи ва масофадан туриб “АйТи” хизматлари кўрсатувчи BPO марказининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz